12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb

Short En / Short Rus / Short Uzb
Izumi_uzb

Ипак йўл манзилин тиклабон такрор,
Асрлар қаъридан келади карвон.
Тириклик чашмаси каби беғубор,
Мавариддек покиза изуми томон

%d0%91%d0%b0%d0%bb%d1%82%d0%b8%d0%bc%d0%be%d1%80

Балтимор роллари

Таркиби: 1 нори барги, 70 грамм қайнатилган «нишики» гуручи, «суши-су» соуси – таъмга қараб, учар балиқ икраси – таъмга қараб, япон майонези - 5 гр., денгиз қисқичбақаси гўшти, авокадо, угорь (илонбалиқ), бодринг – таъмга қараб, маринадланган дайкон (оқ турп) - 10 гр.

Нори баргига қайнатилган ва “суши-су” соусига аралаштирилган “нишики” гуручини жойлаштирамиз ҳамда гуруч тушмаган нори чеккасини “қулф” сифатида қолдириб, юпқа қатлам ёзамиз. Гуруч қатламига учар балиқ икрасини сурамиз. Нори баргининг узунасига нозик қатлам майонез суртиб, денгиз қисқичбақаси гўшти, авокадо бўлакчалари, илонбалиқ, юпқа кесилган бодринг ва маринадланган дайконни жойлаштирамиз. Қийма солинган норини таранг ҳолатда ўраймиз ва дастурхонга тортишдан олдин олти қисмга кесамиз.

%d1%82%d0%b0%d1%80_-%d1%82%d0%b0%d1%80_%d0%b8%d0%b7_%d0%bb%d0%be%d1%81%d0%be%d1%81%d1%8f

Тар-тар салати

Таркиби: лосось балиғининг лаҳм гўшти - 100 гр., авокадо ва янги узилган бодринг – таъмга қараб, бир нечта йирик салат барглари – таъмга қараб, ўртача помидор, майонез, зираворлар – таъмга қараб.

Лосось балиғининг лаҳм гўштини кичкина кубикларга кесамиз, майда тўғраланган помидор ва бодринг қўшамиз. Сўнгра авокадо ва кўк пиёз навбати келади - уларни ҳам биз жуда майдалаб тўғрашимиз лозим. Барча аралашма майонез, туз ва мурч билан хушхўр қилинади. Салат баргларини майда бўлакчаларга йиртиб олиш, лимон шарбати солиш ва бир оз дам бериш лозим. Бир-икки дақиқадан сўнг масаллиқларни аралаштириб ҳамда ўз таъбимизга бўйича безатиб, дастурхонга тортамиз.